Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ер майдонларини сотган шахс ва унинг шериклари бўлган кадастр ходимлари аниқланди
Пискент туманида ер майдонларини сотган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан “А.Г.” узумчилик ва боғдорчилик ширкатининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Т.Т., Давлат кадастрлари палатасининг Олмалиқ шаҳар филиали мутахассиси А.Н. ва Пискент тумани филиали кадастр муҳандиси Б.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, Пискент тумани ҳокимининг 2020-2021 йилдаги қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштириб, “А.Г.” ширкатига қарашли ер майдонларини фуқароларга 6-8 сотихдан 2 000 дан 15 000 АҚШ долларигача сотишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 1-2 млн сўмдан пул олишиб, 14 нафар фуқаронинг жами 562,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Текширув давомида, А.Н. ва Б.Ш. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаш учун тақдим қилган 13,1 млн сўми процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Кадастр агентлиги 2 200 гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганини аниқлаганди.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026