Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда кучли шамол оқибатида йиқилган дарахт машинани босиб қолди
Қарши шаҳридаги Геолог спорт мажмуаси автотураргоҳида турган Lacetti машинаси устига дарахт қулаб тушган.
Қашқадарё вилоятида эсаётган кучли шамол жойларда чанг бўронлари билан биргаликда электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келишига сабаб бўляпти.
Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун 2022 йил 21 май куни тушдан кейин содир бўлган кучли шамоллар шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида электр таъминотининг узилишига олиб келган.
Жумладан, «Каманди», «Бўстон», «Қиличбек» қўрғонча МФЙ ва Қарши Сити ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги Геолог спорт мажмуаси автотураргоҳида турган Lacetti машинаси устига дарахт қулаб тушгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода шамол дарахтни илдизи билан қўпориб олганини кўриш мумкин.
Бугун, 2022 йил 21 май куни кучли шамол ва унинг оқибатида ҳавога кўтарилган чанг бўронлари Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида кузатиляпти. Жойларда шамолнинг тезлиги секундига 25 метр ва ундан ошиқроқни ташкил этган.
«Ўзгидромет» 21 май куни айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шимолда ва чўл ҳудудларида эса 23-28 метргача кучайиши мумкинлигини, жойларда чанг-тўзон кузатилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026