Жаҳон | 17:56 / 23.05.2022
9734
2 дақиқада ўқилади

Полша Россия билан газ етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилди 

"Ямал - Европа" газ қувурининг Полшадан ўтган қисмидан Полша ҳудуди орқали газ етказиш, шунингдек, Германияга газ жўнатиш учун фойдаланилиши мумкин. 

Фото: Reuters

Полша ҳукумати Россия билан газ етказиб бериш тўғрисида 1993 йилда тузилган шартномани бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Полша стратегик энергетика инфратузилмаси бўйича ҳукумат вакили Пётр Наимский маълум қилди. 

"13 май куни Матеуш Моравецкий ҳукумати Полша ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Орадан 30 йил ўтганидан сўнг Полша ва Россия ўртасидаги газ соҳасидаги муносабатлар якунига етди дейиш мумкин", - деди Наимский Полша радиосига берган интервюсида. 

Наимскийнинг сўзларига кўра, "Ямал - Европа" газ қувурининг Полшадан ўтган қисмидан Полша ҳудуди орқали газ етказиш, шунингдек, Германияга газ жўнатиш учун фойдаланилиши мумкин. 

Полша ҳудуди орқали газ транзитини амалга ошириш ва мамлакатга газ етказиб бериш тўғрисида 1993 йилда тузилган шартнома охирги марта 2010 йилда янгиланганди. 

Аввалроқ Литва Россия нефти, электр энергияси ва табиий гази импортини тўхтатганди

Мавзуга оид