Жаҳон | 23:06 / 23.05.2022
6457
1 дақиқада ўқилади

Туркия ташқи ишлар вазири Фаластин ва Исроилга боради

Мавлуд Човушўғли Фаластин ва Исроил ташқи ишлар вазирлари ҳамда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашувлар ўтказади. 

Фото: AFP/Getty Images

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли 24-25 май кунлари Фаластин ва Исроилга ташриф буюради

Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Човушўғли 24 май куни Фаластинда бўлиб ўтадиган Туркия ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари қўшма қўмитаси йиғилишида иштирок этади. 

Шунингдек, Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликий ҳамда президент Маҳмуд Аббос билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Човушўғли 25 май куни Исроилда мамлакат ташқи ишлар вазири Яир Лапид билан учрашув ўтказади. Хабар қилинишича, музокаралар икки томонлама ва кенгайтирилган шаклда ўтказилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид