Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди
Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фарҳан ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки давлат расмийлари орасидаги мулоқот ҳақида Саудия расмий ахборот агентлиги хабар бермоқда. Агентлик Абдулазиз Комиловни президентнинг махсус вакили сифатида таништирган.
Хабарда ёзилишича, суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар, уларнинг икки давлат ривожланишига хизмат қилиш йўллари кўриб чиқилган, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги воқеалар, умумий манфаатдор масалалар муҳокама қилингани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов 2022 йилнинг 27 апрелидан бери Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026