Ўзбекистон | 15:43 / 25.05.2022
2251
4 дақиқада ўқилади

Beeline digital-форматда ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашади

Фото: Beeline Uzbekistan

2022 йилнинг май ойида Beeline digital оператор сифатида Ўзбекистонда 260 дан ортиқ янги база станцияларини ишга туширди. Бу компания учун шунчаки технологик рекорд эмас: кўплаб станциялар хорижлик ва республиканинг бошқа вилоятларидан келган меҳмонлар учун машҳур бўлган жойларда ишлай бошлади. Замонавий дигитал-хизматлар сайёҳлар, маҳаллий аҳоли, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантираётган тадбиркорлик субъектлари учун қулайлик яратди.

Туризм сектори пандемиядан муваффақиятли тикланмоқда, бироқ саноатни янада ривожлантириш учун яна кўп ишларни амалга ошириш керак. Архитектура ёдгорликлари, табиий ва тарихий обидалар атрофида жаҳон андозалари даражасидаги инфратузилма шаклланиши керак. Мамлакат ҳукумати меҳмондўстлик саноатида банд бўлган инсонлар учун камида 200 минг янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқда.

Сайёҳлар учун ҳам, соҳа ходимлари учун ҳам алоқа хизматлари муҳимлигини англаган ҳолда, Beeline Uzbekistan машҳур сайёҳлик йўналишларида база станцияларини ўрнатиш орқали тармоқни ривожлантирмоқда. Шундай қилиб, Андижон вилоятидаги Имом ота қишлоғида тоғлар бағрида ҳордиқ чиқариш, меъморий обидалар, Имом Муҳаммад Хонафий мақбараси каби зиёратгоҳларни кўриш учун келганларга замонавий digital-хизматлар кўрсатилмоқда. Бухоро вилоятида “Хўжа Сайид Амир Кулол” сайёҳлик мажмуаси ва Тўдакўл кўлидаги курорт соҳил ҳудудида янги ускуналар ишга туширилди. Қашқадарёда эса Шаҳрисабз шаҳри яқинида Ҳисор тизмаси этагида жойлашган «Мираки» санаторийсида база станцияси ишга туширилди. Хоразм вилоятининг Янгиариқ кулолчилик марказига ташриф буюрган сайёҳлар қадимий ҳунармандчилик сирлари билан танишиш чоғларида юқори сифатли алоқадан фойдаланишлари мумкин.

Янги база станциялари – бу нафақат доимий алоқада бўлиш имкониятидир, шунингдек бу кўплаб сайёҳлар учун жуда муҳимдир. Мобил Интернет онлайн навигация қилиш ва турист жойлашган жой ҳақида қизиқарли маълумотларни қидириш, шунингдек, харидлар, гидлар ёки такси хизматлари учун нақд пулсиз тўловлар учун Fintech хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Сифатли интернет Ўзбекистон ҳудудлари аҳолиси, жумладан, кафелар, меҳмонхоналар, дўконлар ва бошқа туристик инфратузилма объектлари эгалари ва ходимлари учун ҳам жуда керакли.

“Мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришда фаол иштирок этиш Beeline Uzbekistan’нинг глобал мақсадидир. Шу билан бирга, алоҳида тармоқларни рақамлаштиришга ёрдам бериш каби хусусий вазифалар ҳам мавжуд. Йил бошидан буён Ўзбекистонда 500 га яқин база станцияларини ишга туширдик, уларнинг ярми май ойида, бу эса бу ойни «рекорд» деб ҳисоблаш имконини беради. Янги ускуналарнинг муҳим қисми машҳур дам олиш масканларида, сайёҳлик жойлари яқинида жойлашган. Аммо бизнинг digital- хизматларимиздан нафақат ташриф буюрувчилар фойдаланишади. Маҳаллий аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, давлат идоралари ҳам юқори тезликдаги интернет ва барча зарур рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эгадирлар”, — деди Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 9 мамлакатда 213 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид