АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келяпти
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакилининг бўлажак ташрифи тўғрисида расмий маълумот берилди.
2022 йил 26-28 май кунлари Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, АҚШ делегацияси Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, жумладан, ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев билан музокаралар ўтказади.
Қайд этилишича, учрашувларда Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Шунингдек, ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари кўриб чиқилади.
Бундан олдин АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келганди.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024