Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байденнинг маслаҳатчилари махфий равишда Саудия Арабистонига борди – ОАВ
Март ойида Оқ уйнинг Байден ва Саудия Арабистони ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари ўртасида телефон орқали музокаралар ташкил этишга уриниши муваффақиятсиз якунланганди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг икки маслаҳатчиси қатор масалаларни муҳокама қилиш учун махфий равишда Саудия Арабистонига ташриф буюрди, деб хабар берди Axios ўз манбаларига таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича координатор Бретт Макгерк ва давлат департаментининг глобал энергетика хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Амос Хохштейн 24 май куни Ар-Риёдга келган.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ Саудия Арабистони, Исроил ва Миср ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмоқда. Гап Қизил денгиздаги Тиран ва Санафир оролларини Исроилнинг розилиги билан Мисрдан Саудия Арабистони суверенитетига ўтиши тўғрисида бормоқда.
Вашингтон шунингдек, Саудия Арабистонидан нефт қазиб олишни кўпайтиришни сўрайди.
Қайд этилишича, Байден июнда Яқин Шарққа сафари доирасида Саудия Арабистонига ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
The Wall Street Journal нашрининг маълумот беришича, март ойида Оқ уй Байден ва Саудия Арабистони ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари ўртасида телефон орқали музокаралар ташкил этишга уринган. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва БАА шайхи Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Байден билан мулоқот қилишни истамаган.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026