Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блинкен АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслигини айтди
АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайди, аммо оролга нисбатан бир томонлама ҳаракатларга қарши чиқади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Фото: AP
"Биз Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаймиз. Ва Тайван бўғози соҳиллари орасидаги қарама-қаршиликлар тинч йўл билан ҳал қилинишини кутамиз", - деди у.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Вашингтон Тайван масаласида "ҳар қандай бир томонлама ўзгаришларга қарши".
Шу билан бирга, Блинкен Хитой Тайванга нисбатан борган сари провокацион тарзда ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Хитой ҳужум қилган тақдирда Тайванни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга ваъда берганди.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026