Германия брендлари билан ҳамкорлик кенгаймоқда
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасида элчихонаси ёрдамида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги палата делегацияси ҳамда ИТСВ вакиллари Германияга ташрифи давомида Эссен шаҳрида жойлашган Европадаги энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи Deichmann компаниясида бўлди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга кўплаб имкониятлар яратилиб келинмоқда. Биргина чарм-пойабзал йўналишида ҳам кун сайин катта ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимизнинг тадбиркорлари энг ривожланган нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида доимий ишлар олиб бормоқда.
Икки томонлама ҳамкорликларга йўл очиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасида элчихонаси ёрдами билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари Европадаги энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи Deichmann компанияси билан учрашув ўтказди.
Маълумот учун: Deichmann компаниясининг дунё бўйлаб 5 мингга яқин дўконлари мавжуд бўлиб, йиллик товар айланмаси 7 млрд еврони ташкил этади. Компания ишлаб чиқаришда асосан сунъий чарм (70 фоиз) ҳамда табиий чарм маҳсулотларидан (30 фоиз) фойдаланади. Бугунги кунда компания Хитой, Ҳиндистон, Туркия каби мамлакатларда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Учрашув давомида мамлакатимиз чарм-пойабзал соҳасида мавжуд хом-ашё базаси, чет эллик инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумотлар берилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда немис бренди учун табиий ва сунъий чармдан оёқ-кийимлар ишлаб чиқариш, мамлакатимиз ички бозорини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва қўшни давлатларга экспорт килиш масалалари кўриб чиқилди.
Компания вакиллари ўзбек бозорига кириш учун унинг потенциали ва рақобатбардошлилигини чуқур ўрганиб чиқиш кераклигини билдирди. Deichmann компаниясининг фаолиятини бошлаш учун Ўзбекистон бозорида камида 30 та дўкон очиш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, мамлакатимизда компаниянинг бренд савдо-дўконларини ташкил этиш орқали “fashion tourism”ни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув якунида компания вакиллари Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш келишиб олинди.
Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
10:00 / 12.11.2024
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги теледастур ишга туширилди
20:47 / 11.06.2024
Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар рейтинги натижаларини эълон қилди
14:01 / 19.04.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда
19:58 / 04.03.2024