Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Макрон ва Шолцга ўғит етказиб бериш эвазига Россиядан санкцияларни олиб ташлашни таклиф қилди
Путин озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан боғлиқ қийинчиликлар «Ғарб мамлакатларининг хато иқтисодий ва молиявий сиёсати» ҳамда Россияга қарши киритилган санкциялар сабабли келиб чиққанини айтди.
Россия президенти Владимир Путин Франция раҳбари Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали мулоқоти давомида дунёдаги озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди, деб хабар берди РБК.
Хабар қилинишича, Путин озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан боғлиқ қийинчиликлар «Ғарб мамлакатларининг хато иқтисодий ва молиявий сиёсати» ҳамда Россияга қарши киритилган санкциялар сабабли келиб чиққанини айтди.
«Жаҳон озиқ-овқат бозоридаги кескинликни Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш пасайтиради, бу эса тегишли санкциявий чекловларни олиб ташлашни талаб қилади», — деди Путин.
У Россия Қора денгиз портларидаги Украина ғалласини тўсқинликларсиз олиб чиқиб кетиш йўлини топишга ёрдам беришини билдирди.
Май ойи бошларида БМТ Қора денгиздаги портларда 4,5 млн тоннага яқин ғалла тўпланиб қолгани, уни уруш туфайли олиб чиқишнинг имкони бўлмаётганини маълум қилган.
Аввалроқ Шолц ва Макрон Путинни Украина президенти Володимир Зеленский билан музокара ўтказишга чақиргани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
09:35 / 29.06.2026