Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оилавий зўравонлик қурбонларига ёрдам берадиган ташкилот «хорижий агент» деб тан олинди
Хотин-қизларга ҳуқуқий ва ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи Томскдаги «Аёллар овози» ташкилоти хорижий агентлар реестрига киритилди.
Россия Адлия вазирлиги 27 май, жума куни Томскдаги «Аёллар овози» жамоат ташкилотини «хорижий агент» функцияларини бажарувчи нотижорат ташкилотлар реестрига киритди. Бу ҳақда вазирлик сайтидаги хабарда айтилган.
2009 йилда ташкил этилган ташкилот Томск областидаги аёлларга ҳуқуқий ва ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, оила, оналик ва болалик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланади, дейилади ташкилот сайтида. 2020 йилдан бери «Аёллар овози» уйдаги зўравонлик қурбонларига ўз ҳудудидан вақтинчалик бошпана бериб келмоқда. Шунингдек, ташкилот оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенглигини тарғиб қилиш ва оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлашга қаратилган маърифий лойиҳаларни амалга оширади.
Россия Адлия вазирлиги хорижий агентларнинг тўртта рўйхатини юритади: ННТлар, оммавий ахборот воситалари, жисмоний шахслар ва рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар учун. Россияда жами 250 дан ортиқ ташкилот ва одамлар хорижий агентлар сифатида тан олинган. Қонунга кўра, улар ўз сарф-харажатлари тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиши ва ҳар бир эълон қилган материалида «хорижий агент» мақоми тўғрисидаги ёзувни кўрсатиши шарт. Акс ҳолда, улар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Бундан олдин Гарри Каспаров ва Михаил Ходорковский Россияда «хорижий агентлар» деб эълон қилинганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026