Ўзбекистон | 08:13 / 31.05.2022
8356
2 дақиқада ўқилади

Давлат харидларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, низомда қуйидаги тушунчалар назарда тутилган: аванс тўлови, закалат, давлат буюртмачиси, давлат харидларининг режа-жадвали, давлат харидларининг электрон тизими ва бошқалар.

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;
  • харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;
  • бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;
  • энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;
  • ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;
  • тўғридан тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;
  • давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.

Мавзуга оид