Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия НАТОнинг Қора денгизда ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий машғулотларини бекор қилди
Россия Украинага бостириб кирганидан бир неча кун ўтиб, Анқара Монтрё конвенциясига мувофиқ Россия ва Украина ҳарбий кемалари учун Босфор ва Дарданелла бўғозларини ёпганди.
Туркия Монтрё конвенциясининг Қора денгизга ҳарбий кемаларни киритмаслик тўғрисидаги моддасига асосан НАТОнинг ҳарбий машғулотларини бекор қилди ва ортга сурди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли маълум қилди.
«НАТОнинг аввалдан режалаштирилган машғулотлари бор эди. Уларни бекор қилдик, қолдирдик», — деди у.
1936 йилда қабул қилинган Монтрё конвенцияси Туркиянинг Босфор ва Дарданелла бўғозлари устидан суверенитетини тиклаган ҳужжат ҳисобланади.
Конвенциянинг 19-моддасида Туркия иштирокчи бўлмаган уруш вақтида низо томонларининг ҳарбий кемалари бу бўғозлар орқали ўтказилмаслиги кўзда тутилган.
Россия Украинага бостириб кирганидан бир неча кун ўтиб, Анқара Монтрё конвенциясига мувофиқ Россия ва Украина ҳарбий кемалари учун мазкур бўғозларни ёпганди.
Босфор ва Дарданелла Қора денгизни Ўртаер денгизи билан боғлайди. Бу бўғозларнинг ҳар икки соҳилини Туркия назорат қилади.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026