Ўзбекистон | 19:30 / 02.06.2022
2989
2 дақиқада ўқилади

Масс-медиа фонди'нинг Meta билан ҳамкорлиги доирасида дипломатик саҳифалар верификациядан ўтди

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Масс-медиа фонди ҳамда Meta компанияси билан ҳамкорликда элчихоналар, бош консулликлар, миссиялар, элчилар ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг Instagram ва Facebook'даги 40 дан ортиқ аккаунт ва саҳифаларини верификациядан ўтказди. Бу ҳақда ташкилот расмий каналида хабар берилган.

«Бунинг натижасида мамлакат ташқарисидаги фуқароларимиз, хорижий фойдаланувчилар ва ОАВ Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарининг тасдиқланган аккаунтларини тўғри топиб, маълумот олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, бу ТИВнинг вакиллик тузилмаларига мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеини фаол тарғиб қилиш ва давлатимиз ҳақидаги фейк маълумотларга янада самарали қарши туриш имконини беради», дейилади хабарда.

Kun.uz'нинг расмий Telegram-каналидан скриншот

Ижтимоий тармоқларда сохта саҳифалар орқали ёлғон маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш мақсадида расмий саҳифаларни верификация қилиш (verified badge) жорий қилинган. Бундай тасдиқланган аккаунт ва саҳифаларда бу ягона ҳақиқий саҳифа эканини ифодаловчи кўк белги пайдо бўлади.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид