Спорт | 22:00 / 04.06.2022
36062
2 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати U-23. Ўзбекистон Қатар дарвозасига жавобсиз 6та гол йўллаб, муддатдан аввал чоракфиналга йўлланма олди

Осиё чемпионати U-23 2-тури доирасида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Қатарга қарши майдонга тушди.

Фото: Tribuna.uz

«Пахтакор» стадионида 30 мингга яқин томошабин қаршисида ўтган баҳсда Темур Кападзе шогирдлари йирик ҳисобда зафар қучишди. Биринчи бўлимда Жалолиддинов, Эркинов ва Норчаевнинг голларидан кейин танаффусга 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиққан вакилларимиз, иккинчи бўлимда Ҳошимов, Жиянов ва автогол эвазига ҳисобни ўта йирик кўринишга келтиришди – 6:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон U23 жамоаси икки ўйинда 6 очко жамғариб, муддатдан аввал чоракфиналга йўлланма олган турнирдаги илк жамоага айланди. Кападзе шогирдлари 3-турни Қаршида Эронга қарши ўтказади. Чоракфиналда эса В гуруҳида 2-ўринни эгаллайдиган жамоага қарши саф тортади.

4 июнь (шанба)
Осиё чемпионати U-23. 2-тур
Қатар – Ўзбекистон – 0:6 (0:3)

Тошкент, 29 754 нафар томошабин.
Ҳакамлар: Муҳаннад Қосим (Ироқ)
Голлар: Жасур Жалолиддинов 5, Ҳожимат Эркинов 20, Ҳусайн Норчаев 45+1, Улуғбек Ҳошимов 60,  Юсуф Айман 63 (автогол), Руслан Жиянов 67.
Қатар U-23: 22.Салоҳ Закария, 2.Али Малола, 5.Юсуф Айман, 6.Осама Абдулкарим, 7.Абдулрашид Умар, 8.Мустафо Тариқ, 9.Юсуф Абдуризо, 10.Ҳошим Али, 12.Абдулла Иса Ал-Сулаити, 15.Жассим Абдулсалом, 19.Аҳмад Суҳайл.
Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов, 16. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдураф Бўриев.
Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16. Шаҳзод Тоиров, 17. Диёр Холматов 20.Русланбек Жиянов, 22.Алишер Одилов.

Мавзуга оид