15:52 / 04.06.2022
2886

Қорақалпоғистонда қасддан одам ўлдириш жинояти 100 фоизга ортиб кетган туманлар маълум қилинди

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Жўқарғи Кенгес сессиясида 2021 йилда Қорақалпоғистондаги жиноятчилик ҳолати ҳақида маълумот берди. Вазир Аманбай Ўринбаевнинг таъкидлашича, 2021 йилда Қорақалпоғистонда содир қилинган 3 мингдан зиёд жиноятларнинг 40 фоизини олдини олиш мумкин бўлган.

Қасддан одам ўлдиришнинг 54 фоизи, тан жароҳати етказишнинг 5,9 фоизи ўзаро жанжаллар, оиладаги келишмовчиликлар сабаб юз берган.

Оилаларда қасддан одам ўлдириш жинояти Нукус шаҳрида 45 фоизга; Тахиатош, Қўнғирот ва Элликқалъа туманларида 100 фоизга ўсиб кетган. Тан жароҳатларини етказиш жиноятлари сони Нукус шаҳрида 80 фоизга, Амударё туманида 53 фоизга ва Тўрткўл туманида 45 фоизга ортган.

Қорақалпоғистон ИИВ Аманбай Ўринбаевга кўра, 2021 йилда энг кўп тан жароҳатларини етказиш жиноятлари Тўрткўл, Амударё ва Беруний туманларида; энг кўп ўғирлик жиноятлари эса Хўжайли ва Қўнғирот туманларида содир қилинган.

 

Top