Жаҳон | 14:10 / 05.06.2022
43730
5 дақиқада ўқилади

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт. Уруш суратлари

4 июн куни Россия ва Украина илк бор жасадлар алмашинувини амалга оширди — буни икки томон ҳам тасдиқлади. Донецк областида берилган зарбалар оқибатида йирик ибодатхона ёниб кетди. РФ мудофаа вазирлиги «украин националистлари»ни унга ўт қўйишда айблади, Володимир Зеленский бу ҳудуд россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилгани, улар бу ерда «300 нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари, жумладан 60 нафар бола» бўлганини билган ҳолда зарба беришганини айтди. Северодонецк учун оғир жанглар давом этмоқда, шаҳар маъмурияти хабар қилишича, россияликларнинг илгарилаши тўхтатилган, шаҳар ҳамон «украинлар қўлида» қолмоқда.

Қуйида урушнинг сўнгги кунларида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Украинага Норвегия томонидан халқаро техник ёрдам доирасида тақдим этилган М109А3 гаубицаси.
Украина қуролли кучлари матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Соледар шаҳридаги корхона устида артиллерия зарбасидан ҳосил бўлган тутун. Россия ҳарбийлари шаҳар томон юриш қилмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Соледар — Донецк областининг Бахмут районидаги шаҳар. Бу шаҳар орқали Северодонецкда россияликларга қарши жанг қилаётган украинлар гуруҳи таъминотида фойдаланиладиган йўл ўтган. Соледарнинг ўзи ҳам доимий равишда ўққа тутилмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Славянск аҳолисини эвакуация қилиш. Украина ҳукумати хабарларига кўра, шаҳар Россия томонидан ўққа тутилмоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Славянсклик аёл боласи билан эвакуация автобусида.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Славянск аҳолиси вакиллари эвакуацияга тайёрланмоқда. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчилар Донецкдан 22 километр масофадаги Красногоровка шаҳридаги фронт чизиғида.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Марьинка шаҳри россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши чоғида портлаётган ёнувчан ўқ-дорилар.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкнинг Куйбишев районида ёниб кетган тез ёрдам машинаси. «ДХР» расмийлари ҳудуд украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини айтмоқда. Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Донецкдаги турар жой биноси. «ДХР» расмийлари баёнотига кўра, Украина армияси Донецк марказига зарба бериши оқибатида икки мактаб ва усти ёпилган бозор жабрланган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донецк ўққа тутилиши вақтида яраланган эркакка ёрдам кўрсатаётган тиббий ходим
Владимир Гердо / ТАСС
Донецк области Константиновка шаҳарчасида «Точка-У» оператив-тактик ракетасининг дум қисми. Шаҳар Украина назоратида.
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Донецкнинг Украина томонидан артиллерия зарбалари берилган ҳудудида кетаётган аёл
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
Луганск области Рубежное шаҳри кўчасида кетаётган тинч аҳоли вакили. Шаҳар бир ой давом этган жанглардан кейин апрел ойи охирида россиялик ҳарбийлар томонидан босиб олинганди. Фото: Александр Река / ТАСС
Донецк областидаги йўлда баррикада. Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Рубежное шаҳри аҳолиси сув учун навбатда. Шаҳар апрел ойи охирида россиялик ҳарбийлар томонидан тўлиқ эгалланган
Александр Река / ТАСС

Киев

Киев яқинидаги Андреевкада деворга сурат чизаётган қизалоқ
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
Киевдан ғарбдаги Мошчун кўчасида кетаётган тинч аҳоли вакили. Март ойида посёлка фронт чизиғида жойлашганди.
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA

Чернигов

Чернобил АЭС ҳудудидаги ўрмонда қазилган окоплар ва россиялик ҳарбийлар лагери. Март ойи охирида россиялик ҳарбийлар АЭС ҳудудини тарк этишган, аммо улар оғир техникаларда ҳудуд бўйлаб кўчиб юргани ва окоплар қазишгани туфайли, районда радиация даражаси кўтарилган. МАГАТЭ вакилларига кўра, ҳозирда радиация даражаси нормага қайтган. Фото: Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Чернобилдаги «Экоцентр» корхонасида россиялик ҳарбийлар томонидан деворларда қолдирилган ёзувлар. РФ қўшини Киев областининг бу ҳудудига урушнинг илк кунларидаёқ киришган ва март ойи охирига қадар шу ерда қолишганди.
Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Чернобилдаги бинолардан бирининг деворига чизилган Z ҳарфи
Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Мариупол

Россиялик сапёр Мариуполда ити билан миналарни изламоқда. Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Мариуполни миналардан тозалаш жараёни. Владимир Гердо / ТАСС
Мариуполдаги бекатда ўтирган аёл. Шаҳар Россия назоратида қолмоқда. Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг маълумотига кўра, россияликлар остида тинч аҳоли жасадлари қолиб кетган кўп қаватли уйларни «снос» қилмоқда. Фото: AFP / Scanpix / LETA

Женщина на разбитой остановке в Мариуполе. Город остается под контролем российской стороны. Как <a href="https://t.me/andriyshTime/1276" rel="noopener noreferrer" target="_blank">утверждает</a> советник мэра Мариуполя Петр Андрющенко, россияне сносят дома, под завалами которых могут находиться тела погибших

Мавзуга оид