Спорт | 00:59 / 08.06.2022
32099
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги U-23. Қаршида рекорд томошабин йиғилган баҳсда Ўзбекистон Эрон билан дуранг қайд этди

Фото: UFA

Осиё кубоги U23 3-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Қаршида Эрон билан ўйнади.

Темур Кападзе шогирдлари 2-турда Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатдан аввал бажарганига қарамай, воҳанинг бош аренаси «Марказий» стадион ўйин олдидан мухлислар билан тўлиб тошди. Шу куни аренага 19 876 нафар томошабин йиғилиб, ўйингоҳда сўнгги декададаги рекорд кузатилди.

Учрашувда Кападзе Тошкентдаги ўйиндан фарқли равишда деярли иккинчи таркибни майдонга туширди. 22-дақиқага келиб Отабек Жўрақўзиевнинг голидан сўнг, стадион ларзага келди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида эса форслар таркибидан Ориён Юсуфий ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 

Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Натижада, вакилларимиз А гуруҳида 7 очко тўплаб, 1-ўрин билан чоракфиналга йўлланма олишди. Бу босқичда Ўзбекистон 11 июнь куни Ироққа қарши саф тортади.

Осиё кубоги U-23. А гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон U23– Эрон U23 – 1:1

Қарши. «Марказий» стадиони, 19 876 томошанбин.
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 22 – Ориён Юсуфий, 62.
Бош ҳакам: Аҳмад Абубакар (Уммон)
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16.Шаҳзод Тоиров, 17.Диёр Холматов (7.Ҳожимат Эркинов, 65), 20.Русланбек Жиянов (9.Улуғбек Ҳошимов, 82), 22.Алишер Одилов (19.Ҳусайн Норчаев, 53).
Эрон: 22.Парса Жафари, 2.Маҳдий Ҳошимнажод, 3.Милад Кор, 4.Саман Фаллаҳ, 7.Муҳаммад Худабандехло, 10.Ёсин Салмоний, 13.Муҳаммадмаҳди Аҳмадий, 14.Амир Жаъфари, 16.Муҳаммад Қурбони, 18.Алиризо Худойи, 23.Ориён Юсуфий.

Мавзуга оид