Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилмоқда
Президент “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўналишида 2022 йил якунига қадар Тошкент ва Фарғона вилоятларида Уммоннинг Atyab International Service компаниясини жалб этган ҳолда маҳсулот етиштирувчилар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, сифат назорати, халқаро тан олинган сертификация тизимларини ўз ичига олган, аккредитациядан ўтган лабораториялар ишга туширилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилади. Мазкур институтга халқаро таълим стандартлари даражасидаги халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлаш вазифаси юклатилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил якунига қадар озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича аккредитациядан ўтган лабораторияларни ишга тушириш, Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил этиш, фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024