Ўзбекистон | 21:58 / 09.06.2022
6598
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: FarsNews

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Эроннинг Жанубий Хуросон музофотида йўловчи поезди фалокатга учраши натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллаган.

Маълумот учун, Эрон шарқида 8 июнь, чоршанба куни эрталаб Тебас шаҳри яқинида содир бўлган поезд ҳалокатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди, ярадорлардан 16 нафарининг аҳволи оғир.

Ҳодиса тунги вақтда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ичида 350 га яқин йўловчи бўлган поезд номаълум сабабга кўра экскаваторга бориб урилган. Тўртта вагон релсдан чиқиб ағдарилиб кетган. Расмийлар экскаватор нима учун тунда темирйўл релсларига бунчалик яқин масофада бўлганини ўрганмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид