Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда икки киши қутқариб қолинди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги уйлардан бирида содир бўлган ёнғинда икки инсон ҳаёти сақлаб қолинди.
Бугун, 10 июнь куни соат 15:20 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Лашкар кўчасида жойлашган кўп квартирали уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:30 да қуршаб олинган ва соат 15:39 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида кўп квартирали уй юқори қавати йўлагида уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
22:45 / 10.11.2024