Спорт | 22:26 / 11.06.2022
40085
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги-2023. Шомуродовнинг ҳет-трики Ўзбекистоннинг йирик ғалабаси ва гуруҳдаги пешқадамлигини таъминлади

Осиё кубоги-2023 саралаш босқич С гуруҳи 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Мальдив оролларига қарши саф тортди.

Фото: ЎФА

Наманганда 15 мингга яқин томошабин қаршисида ўтган учрашув Элдор Шомуродовга аталди. «Рома» форварди илк дақиқадаёқ рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0.

51-дақиқадага келиб Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан кейин Шомуродов ўйинда дублини расмийлаштирди – 2:0.

80-дақиқада эса Элдор рақибнинг хатосини яна бир карра жазолаб, баҳсда ҳет-трикни расмийлаштирди – 3:0.

86-дақиқада эса яна бир легионер – захирадан майдонга тушган Остон Ўрунов ўйиндаги 4-голга муаллифлик қилди – 4:0.

Шу тариқа, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси очколари сонини 6тага етказиб, гуруҳда тўплар нисбатига кўра Таиланддан ўзган ҳолда яна пешқадамга айланди.

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи
С гуруҳи. 2-тур. 11 июнь
Мальдив ороллари – Ўзбекистон – 0:4

Наманган, «Марказий» стадион.
Бош ҳакам: Маъсуд Туҳайли (Сурия)
Голлар: Элдор Шомуродов 1, 51, 80, Остон Ўрунов 86.
Мальдив: 22.Муҳаммад Файсал, 2.Самуҳ Али, 3.Аҳмад Нуъмани, 4.Ҳусайн Юсуф, 7.Али Фасир, 8.Айсам Иброҳим, 10.Ҳамза Муҳаммад, 13.Акрам Абдул Ғани, 14.Ҳошам Ҳассан, 17.Иброҳим Махуди, 23.Ҳусайн Ниҳан.
Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фаррух Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 18. Абдулла Абдуллаев, 7.Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов (22.Ойбек Бозоров, 46), 20.Азизбек Амонов (19.Азизбек Турғунбоев, 46), 10.Жалолиддин Машарипов (15.Остон Ўрунов, 62), 14.Элдор Шомуродов (6.Сардор Собирхўжаев, 82).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид