Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда юз берган аварияда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳат олган
15 июн куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жамбил туманида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 3 нафар фуқаро жароҳат олган. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой республика аҳамиятидаги автомобил йўли 544-километрида Қозоғистон Жамбил вилоятида 15 июнь куни тахминан соат 03:00 да юк машинасида ёнғин бошланиши натижасида қатнов тўхтаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа юк машинаси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 4 та машинага урилиши натижасида ушбу машиналар ёниб кетган.
Ушбу ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этган, 10 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) эса тан жароҳати олган.
Жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси томонидан назоратга олинган.
Бундан олдин Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учрагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026