Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Беларус пойтахти ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ортади
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Беларусь транспорт ва коммуникация вазири Алексей Авраменко билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Маълумотга кўра, учрашувда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Беларус пойтахти ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сонини ошириш, автомобил транспортида халқаро юк ташувлар жараёнида миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
22:20 / 24.05.2026