Украина Қримни энди ҳарбий йўл билан қайтариб олмоқчи экани маълум қилинди
24 февралдан кейин Киевнинг Қримни қайтариб олиш бўйича ёндашуви ўзгарган: эндиликда бунга ҳарбий йўл билан эришиш мақсад қилинмоқда. Бу ҳақда Украина президентининг Қрим бўйича вакили Тамила Ташева маълум қилди.
“24 февралдан кейин Қрим масаласи, ҳудудларни қайтариб олишга нисбатан ёндашувимиз ўзгарган. Ҳозир биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз Қуролли Кучларимизга таянишимиз кераклигини тушунамиз”, – деган Ташеванинг “Украина 24” эфиридаги сўзларини келтирмоқда The Insider.
Унинг сўзларига кўра, яриморолни Россиядан қайтариб олиш бўйича ҳар қандай режа биринчи навбатда украин ҳарбийларининг бу ҳудудга киришини кўзда тутади.
Киевнинг позицияси – украин томони учун ҳеч қандай ултиматумларсиз ҳудудларини қайтариш ва 1991 йилги чегараларга қайтиш, дея тушунтирди Зеленскийнинг вакили.
Аввалроқ Украина мудофаа вазири Олексей Резников мамлакат “ҳамма ҳудудлари, хусусан Қримни ҳам” озод қилмоқчи эканини айтганди. “Биз босқичма-босқич ҳаракат қиламиз”, деганди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, биринчи босқич Россияга қарши жанглардаги йўқотишларга барҳам бериш учун қуруқликдаги вазиятни барқарорлаштиришдан иборат бўлади.
Иккинчи босқичда Россия қўшинларини 24 февралдан олдинги позицияларига чекинтириш мақсад қилинган.
Учинчи босқичга келиб эса Украина “ҳудудларини, хусусан Қримни қандай озод қилиш бўйича” ўз ҳамкорлари билан муҳокамалар ўтказади, дея тушунтирган Резников.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024