Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украина ғалласини олиб чиқиш учун синов йўлаги ташкил этишга ёрдам беради
ГФРнинг Украинадаги элчиси Анка Фелдгузеннинг сўзларига кўра, Украина ғалласини қуруқлик орқали ташиш учун "бирдамлик йўлаклари" ташкил этилади.
Германия Украина ғалласини синов тариқасида темирйўл орқали олиб чиқишни йўлга қўяди, деди ГФРнинг Украинадаги элчиси Анка Фелдгузен.
"Украина ғалласини Одесса портлари орқали экспорт қилиш яқин вақт ичида имконсиз, шу сабабли Полша орқали экспорт қилиш имконияти устида ишлаш керак. Германия темирйўл орқали олиб чиқишга ёрдам беришни режалаштирмоқда. Украиналик ҳамкорларимиз билан синов ташувини яқин вақт ичида амалга ошириш устида ишлаймиз", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари Украина ғалласини қуруқлик орқали ташиш учун "бирдамлик йўлаклари" ташкил этади.
Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Украинада 20 млн тонна ғалла сақланаётганини айтганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026