ҲЭТ: “Газли”даги авариявий ҳолат “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги ҳудудда содир бўлган
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Газли-2” электр узатиш тармоғидаги авария ҳақидаги хабарга раддия берди. Қайд этилишича, носозликлар тармоқнинг Бухоро ҲЭТК балансидаги қисмида эмас, “Ўзбекнефтгаз”га қарашли Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан тасарруф этилувчи қисмида содир бўлган.
19 июнь куни соат 06:25да “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖга қарашли “Газли-1” 110 кВ ҳаво линиясида электр энергиясининг қисқа муддатли ўчиши содир бўлган эди.
Бу ҳақда маълум қилган “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ғарбий” компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегати, газни олтингугуртдан тозаловчи 3 та технологик қурилма ва бу қурилмаларга иссиқлик энергиясини етказиб турган 5та буғ қозонлари меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатга ўтиб қолган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, аварияли узилишлар кучли шамол натижасида юзага келган. Қўшимча қилинишича, носозликлар “Бухоро ҲЭТК” АЖ ҳисобидаги электр узатиш тармоғида эмас, балки Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан тасарруф этилган ҳудудда содир бўлган.
“Узилиш сабабларини аниқлаш ва юзага келган ҳолатни бартараф қилиш мақсадида дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилди. Хусусан, умумий узунлиги 160 км.дан ортиқни ташкил қилувчи “Газли-2” 110 кВли электр узатиш тармоғининг “Бухоро ҲЭТК” АЖ ҳисобидаги 117 км электр узатиш тармоғида юқоридаги ҳолатга тегишли, яъни аварияли узилишлар келиб чиқишига сабаб бўлувчи камчиликлар аниқланмаган. Электр узатиш тармоғининг қолган 43 км қисми эса Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан тасарруф этилади.
Келгусида бу каби ҳолатлар содир бўлмаслигининг олдини олиш учун “Газли-2” 110 кВ электр узатиш тармоғининг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли қисмини ҳам атрофлича кўрикдан ўтказиш мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖдан авария ҳодисаси тафсилотларини тўлиқ ва атрофлича ўрганмасдан, юқоридаги каби асоссиз маълумотлар тарқатмасликни сўраб қолади”, дейилади расмий муносабатда.
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024