Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ғалла инқирози бўйича БМТ, Россия, Украина ва Туркия учрашуви ўтказилиши мумкин
Киев, Москва, Анқара ва БМТ вакиллари учрашувидан сўнг томонлар инқирозни ҳал қилиш механизмини яратади.
Фото: Getty Images
Келаси ҳафтада Истанбулда Украина ҳудудидан ғалла олиб чиқиш муаммоси бўйича Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Milliyet газетаси хабар берди.
Шу билан бирга, келаётган ҳафтада Туркия мудофаа вазирлиги делегацияси ушбу масалани муҳокама қилиш учун Москвага боришни режалаштирмоқда.
Киев, Москва, Анқара ва БМТ вакиллари учрашувидан сўнг томонлар инқирозни ҳал қилиш механизмини яратади.
Аввалроқ Германия Украина ғалласини синов тариқасида темирйўл орқали олиб чиқишни йўлга қўйишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Украинада 20 млн тонна ғалла сақланмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украина портларидан ғалла ортилган кемалар чиқиши учун украиналиклар Украинага қарашли территориал сувларни миналардан тозалаши керак.
Мавзуга оид
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
09:48 / 14.04.2026
Мадяр: Венгрия Украина учун 90 млрд еврони блокламайди
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
09:48 / 13.04.2026