Жаҳон | 13:58 / 21.06.2022
23634
7 дақиқада ўқилади

Ер остида яшаётган харкивликлар, Донбассдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 117-куни ўтди.

Денис Каминев / «Медуза»

20 июн куни кечқурун Грузия пойтахтида «Европага қайтиш» номи остида евроинтеграцияга бағишланган митинг бўлиб ўтди. Айрим маълумотларга кўра, унда 30 мингдан 50 минг нафаргача одам қатнашган. Митинг «Уят» фуқаролар ҳаракати томонидан ташкиллаштирилган, Грузия президенти Саломе Зурабишвили унинг иштирокчиларини олқишлаган. Грузиянинг евроинтеграциялашувига бағишланган акциялар мамлакатнинг бошқа бир қанча шаҳарларида ва Евроиттифоқ мамлакатлари пойтахтларида ҳам бўлиб ўтди. Бундай акциялар Евроиттифоқнинг 23-24 июн кунлари бўлиб ўтадиган саммитига қаратилган бўлиб, унда Грузия, Украина ва Молдовага Евроиттифоққа аъзолик номзоди мақомини бериш масаласи кўриб чиқилади. Ўтган ҳафта Еврокомиссия Грузияга эмас, аммо Украина ва Молдовага шундай мақом тақдим этишни тавсия қилганди.

Украинадаги уруш. 20 июн кунги асосий маълумотлар

  • Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович уруш бошидан буён 10 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлиб, 30 минг нафари яраланганини маълум қилди;
  • Северодонецкда жанглар саноат зонасига кўчган, Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг айтишича, украин ҳарбийлари фақат «Азот» заводини назорат қилишмоқда. Украина ҳукумати маълумотига кўра, завод ҳудудида 300 нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари қолмоқда, уларнинг аксар қисми эвакуациядан бош тортмоқда;
  • Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага жанг қилиш учун келиб, қўлга тушган америкалик кўнгиллилар «жиноят» учун жавобгарликка тортилиши зарурлигини айтди. «Улар мунтазам армия аскарлари эмас ва Женева конвенциясига тўғри келмайди», деган у;
  • Украин ҳарбийлари «Черноморнефтегаз» бурғилаш платформаси бўйлаб зарба берган, бу ҳақда аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов маълум қилди. Давлат думасининг қримлик депутати Михаил Шеремет яқин вақтлар ичида «қарор қабул қилиш маркази бўйлаб жавоб зарбалари» берилишини ваъда қилди. Аксеновнинг қўшимча маълумот беришича, ҳужум оқибатида уч киши яраланиб, етти киши бедарак йўқолган.
  • Мариупол мэри Вадим Бойченко Россия томонидан ишғол қилинган шаҳар аҳолиси ичимлик суви етишмовчилиги туфайли ҳалокат ёқасида қолаётганини хабар қилди. Ҳозирда оккупация ҳукумати аҳолига ҳафтасига бир марта сув бермоқда ва одамлар бу сувдан олиш учун 4-8 соат мобайнида навбатга турмоқда. Бундан ташқари, шаҳар электр, газ ва канализациясиз яшамоқда.
  • «Азовстал»да асирга олинган ҳарбийлар тирик ва уларнинг айримлари билан алоқа ўрнатилган. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак маълум қилди. У агар уларнинг соғлиги ва ҳаётига таҳдид юзага келадиган бўлса, Россия билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаслигини маълум қилди.
  • Россия қўшини Луганск областидаги Тошковка посёлкасини эгаллаган, бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров хабар қилди. Украина ҳукумати ҳозирча бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.

Қуйида 20 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив области 

Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Харкив области аҳолиси Люботин темирйўл транспорти касб-ҳунар лицейига келиб тушган ракета зарбаси оқибатларини бартараф этмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ. Люботин минтақанинг ғарбий қисмида жойлашган. Бошқа йўналишда, Харкивдан жануби-шарқда, Россия кучлари муваффақиятсиз разведка ва артиллерия ҳужумларини амалга оширган, Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, бу зарбалар Украинанинг минтақадаги қарши ҳужумларига жавобан йўлланган бўлиши мумкин. Володимир Зеленскийнинг хабар қилишича, Россия армияси Харкивга ҳужум учун куч йиғмоқда.

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив шимолидаги Малая Даниловка посёлкаси аҳолиси тунги ўққа тутишлардан кейин пайдо бўлган ўрани кўздан кечирмоқда. Сурат Харкив давлат зооветеринария академиясининг шикастланган биносидаги синган деразадан олинган. 

Харкив давлат зооветеринария академияси ходими қушлар тулумларини йиғмоқда
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив аҳолиси Немишлянский районидаги россиялик ҳарбийлар зарбалари оқибатида юзага келган ёнғинни ўчиришга уринаётган ўт ўчирувчиларни кузатмоқда. 

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Scanpix / LETA

Собиқ ҳамшира Наталя Леус Харкивдаги бомбапанагоҳда яшайди. У бу ерга област шарқидаги Кутузовка қишлоғидан кўчиб келган. Област маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, 20 июн куни областда уч киши — Кутузовкадан 65 ёшли аёл, Балаклиядан 61 ёшли аёл ва 49 ёшли эркак ҳалок бўлган. Харкив саноат районида икки киши яраланган.

Собиқ ҳайдовчи Юрий Леус Харкивдаги бомбапанагоҳда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Scanpix / LETA
Кутузовкалик фермер Надежда Бойко бомбапанагоҳда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Scanpix / LETA
Кутузовкадан бўлган 73 ёшли Марфа энди бомбапанагоҳда яшамоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Scanpix / LETA

Черниҳив

Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Черниҳивдаги вайрон бўлган уй деразасидаги юмшоқ айиқча, бу Украинанинг Россия босқинидан энг кўп жабрланган шаҳарларидан биридир. Апрел ойи бошида, Россия ўз қўшинларини Киев ва Черниҳив йўналишларидан олиб кетганида, шаҳар мэри Владислав Атрошенко Черниҳив ўққа тутилиши оқибатида биноларнинг 70 фоизи шикастланганини айтганди. 

Черниҳивлик 76 ёшли аёл россияликлар ҳужумидан вайрон бўлган уйи олдида
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Донецк шимолидаги Бахмутда табиат қўйнида дам олаётганлар осмонда учиб кетаётган ракетага қарашмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Донецк области шимоли-ғарбидаги Покровскдан ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан жўнаб кетишга ҳозирланаётган эвакуация поездидаги кекса ёшли аёл. Ўтган ҳафтада Покровскка ҳам зарбалар йўлланганди. 

Madeleine Kelly / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Лисичанск кўчасида шикастланган машиналар ва қолдиқлар. Украина армияси бош штабига кўра, россиялик ҳарбийлар Северодонецк йўналишида украин позицияларини турли калибрдаги артиллерия қуролларидан ўққа тутмоқда. Лисичанск, Устиновка, Горное атрофида авиазарбалар ҳам берилган. 

Украин танки Лисичанскка кетмоқда
Madeleine Kelly / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси Америка томонидан етказиб берилган M777 гаубицасидан россиялик ҳарбийлар позицияларига зарба бермоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky, File

 

Мавзуга оид