Жаҳон | 21:53 / 22.06.2022
14586
1 дақиқада ўқилади

Лавров ядровий келишув масаласини муҳокама қилиш учун Эронга борди

Сергей Лавров Теҳронга ташрифидан сўнг 23-24 июнь кунлари Боку шаҳрида Озарбойжон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. 

Фото: Reuters

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш учун Теҳронга борди. 

Лавров 22-23 июн кунлари Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан ядровий келишув атрофидаги вазиятни муҳокама қилади. 

Шунингдек, томонлар Украина, Афғонистон, Сурия ва икки томонлама муносабатлар мавзусида ҳам фикр алмашади. 

Россия ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Лавров Теҳронга ташрифидан сўнг 23-24 июнь кунлари Боку шаҳрида Озарбойжон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид