Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уч нафар фуқарони 6,3 минг доллар эвазига Қарши темирйўл узелига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
У фуқароларнинг ҳар биридан 2,1 доллардан, жами 6,3 доллар пулни банк пластик картасига тушириб олган пайтда ушланган.
Қашқадарё вилояти ИИб ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 13 июн куни вилоят ИИБ ҳамда прокуратура департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Косон тумани Пўлати маҳалласида яшовчи шахс уч нафар фуқарони “Ўзбекистон темир йўллари” тизимидаги Қарши минтақавий темирйўллари узелига шу ерда ишловчи танишлари орқали ишга киритишини айтиб, уларнинг ҳар биридан 2100 доллардан, жами 6,3 минг доллар талаб қилиб, пулларни банк пластик картасига тушириб олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори фуқарони тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари орқали навбатчи ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар ҳамда унинг шахсига оид ҳужжатларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.
Мавзуга оид
18:35 / 04.07.2026
Premium Pro иши: ваъдалар, сирлар ва хонавайрон бўлаётган одамлар (2-қисм)
11:31 / 02.07.2026
Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
19:53 / 16.01.2026