Эрдўған Швеция Курдистон Ишчи партиясига нисбатан муносабатини “буткул ўзгартириши” зарурлигини билдирди
Ражаб Тоййиб Эрдўған Швеция бош вазири Магдалена Андерссон билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар мулоқот давомида Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Швеция Анқарани ташвишлантираётган масалаларни ҳал қилиш бўйича ташаббус кўрсатмаётганини айтди.
Туркия президенти девонхонасининг маълум қилишича, Эрдўған Швеция бош вазири Магдалена Андерссон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Томонлар мулоқот давомида Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилди. Туркия раҳбари Стокҳолм Курдистон Ишчи партиясига нисбатан муносабатини “буткул ўзгартириши” зарурлигини қайд этди.
“Президент шунингдек, Швеция томонидан Туркия мудофаа саноатига нисбатан чекловлар ва қурол етказиб беришга қўйилган эмбарго бекор қилинишини кутаётганини билдирди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирча Анқара “Туркиянинг хавотирларини олиб ташлайдиган сезиларли ташаббусларни кўрмаяпти”.
Финландия ва Швеция Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида НАТОга қўшилиш ниятини эълон қилди. Бу давлатларни алянсга қабул қилиш учун унинг барча 30 аъзосининг розилиги керак. Айни пайтда Анқара бунга қарши чиқмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған буни “Финландия ва Швецияда Туркияда террорчилик ташкилотлари вакиллари деб аталувчи курдлар бўйича аниқ позиция йўқлиги” билан изоҳлади.
Бундан ташқари, Туркия 2019 йилда Сурияда курдларга қарши ҳарбий операция бошлаганидан сўнг Стокҳолм ва Ҳелсинки Туркия томонига мудофаа маҳсулотларини етказиб беришга санкциялар жорий этган.
25 май куни Туркия Швеция ва Финландия вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда бу давлатларга 10 та шартни илгари сурди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024