Финландия, Швеция ва Туркия терроризм бўйича қўшма ҳужжат тайёрлайди
Маълум қилинишича, ҳужжат Туркиянинг терроризм ва қурол экспорти борасидаги хавотирларига жавоб бўлади.
Финландия, Швеция ва Туркия НАТО саммитида уч томонлама қўшма ҳужжат тайёрлайди, деб хабар берди Helsingin Sanomat газетаси. Газетанинг ёзишича, бу Анқаранинг терроризм ва қурол экспорти борасидаги хавотирларига жавоб бўлади.
"Уч томонлама қўшма ҳужжат НАТОнинг Мадриддаги саммитида президент Саули Ниинистё, Швеция бош вазири Магдалена Андерссон ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги учрашувдан сўнг якунига етказилади. Ҳужжат Туркиянинг терроризм ва қурол экспорти борасидаги хавотирларига жавоб бўлади", - дейилади хабарда.
Финландия ва Швеция Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида НАТОга қўшилиш ниятини эълон қилди. Бу давлатларни алянсга қабул қилиш учун унинг барча 30 аъзосининг розилиги керак. Айни пайтда Анқара бунга қарши чиқмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған буни “Финландия ва Швецияда Туркияда террорчилик ташкилотлари вакиллари деб аталувчи курдлар бўйича аниқ позиция йўқлиги” билан изоҳлади.
Бундан ташқари, Туркия 2019 йилда Сурияда курдларга қарши ҳарбий операция бошлаганидан сўнг Стокҳолм ва Ҳелсинки Туркия томонига мудофаа маҳсулотларини етказиб беришга санкциялар жорий этган.
Мавзуга оид
18:36 / 08.11.2024
Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтди
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
12:40 / 30.10.2024