Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО саммити Украинага янги ёрдам пакетини маъқуллади
НАТО саммитида Украинага альянс стандартидаги қуролларга ўтишга ёрдам берадиган янги ёрдам пакети қабул қилинди. Шунингдек, у Киевга ёнилғи каби ноҳарбий ёрдам кўрсатишни ҳам назарда тутади.
НАТО давлат ва ҳукумат раҳбарлари Мадриддаги саммитда Украинага янги ёрдам пакетини маъқулладилар. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг 29 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтган биринчи ишчи учрашув якунлари бўйича маълум қилди, деб хабар беради DW. «Бугун етакчилар Украинага кенг кўламли ёрдам пакетини қўллаб-қувватлаш орқали ёрдам жараёнини янада кучайтиришга келишиб олдилар», деди Столтенберг.
Ушбу пакет икки турдаги қўллаб-қувватловни назарда тутади. Биринчиси, қисқа муддатда Украинага ноҳарбий ёрдам кўрсатиш. Гап, масалан, ёнилғи, биринчи тиббий ёрдам тўпламлари ҳақида кетяпти. Столтенберг таъкидлаганидек, дронларга қарши тизимлар ва хавфсиз алоқа учун ускуналар ҳам тақдим этилади. Иккинчи турдаги ёрдам узоқ муддатга мўлжалланган: альянс Украинага совет типидаги қуроллардан НАТО стандартидаги қурол ва жиҳозларга ўтишда ёрдам бермоқчи.
НАТОдаги DW манбасига кўра, янги пакет учун бир неча юз миллион евро ажратилади. Украина ҳукумати вакиллари билан ҳамкорликда йил охиригача Украинанинг НАТО қуролларига ўтишига ёрдам бериш бўйича лойиҳалар тайёрланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026