Жаҳон | 11:24 / 02.07.2022
17714
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага қўшимча ёрдам доирасида қандай қуроллар юбориши маълум бўлди

АҚШ Россия ҳужумига қарши мудофааланаётган Украинага қўшимча 820 миллион долларлик ёрдам ажратиши ҳақида эълон қилганди.

Фото: Kongsberg

Янги ажратилган ёрдам пакетидан иккита ҳаво ҳужумидан мудофаа учун NASAMS зеник-ракета комплекслари, HIMARS бирваракайига ўт очувчи ракети тизимлари учун ўқ-дорилар ўрин олган. 155 мм калибрли HIMARSлар учун 150 мингта ўқ-дори юборилади. Шунингдек, Украина контрартиллерия радарлари ҳам олади.

Пентагон Норвегиянинг Украинага ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш учун ракета тизимлари юборганини ҳам эътироф этган. NASAMS зенит-ракета комплекслари 1990-йилларда айнан Норвегиянинг Kongsberg Defence & Aerospace ҳамда АҚШнинг Raytheon компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган.

Бундай турдаги замонавий комплекслардан қанотли ракеталар, дрон, самолёт ва вертолётдан амалга ошириладиган ҳужумларга қарши фойдаланиш мумкин. Бундай комплексларга ўрнатилган ракеталар 20 км.дан 180 км.гача узоқликдаги, 21 км.гача баландликда бўлган нишонларни йўқ қила олади.

Украина президенти Володимир Зеленский бу ёрдам пакетини тарихий деб атади: «АҚШ президентига агрессорга қарши курашдаги ёрдами учун раҳмат айтаман. Ғалаба томон биргаликда борамиз», деб ёзди Зеленский Твиттердаги саҳифасида.

Мавзуга оид