Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қорақалпоғистонда тинчликни сақлаш бўйича Ўзбекистоннинг чораларини қўллаб-қувватлади
4 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Човушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида осойишталик ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди, дея маълум қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026