Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
0 доллардан 180 минг долларгача: Оқ уйда ишловчилар қанча маош олишади?
АҚШ президенти администрацияси ходимларининг йиллик маошлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Оқ уй ходимларининг йиллик даромадлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди ва барча 474 ходимнинг рўйхатини Конгрессга юборди, дея хабар бермоқда “Fox Business” нашри.
Маълумотларга кўра, ходимларга йилига 0 доллардан 180 минг долларгача маош берилади, аксарият ходимларнинг йиллик даромади 100 минг доллардан ошади.
24 нафар ходим йиллик максимал иш ҳақи олишади. Рўйхатга Оқ уй маъмурияти раҳбари Рон Клейн ,Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер, ички сиёсат бўйича маслаҳатчи Сюзан Райс ва бошқа кўплаб ҳуқуқий ҳамда сиёсий маслаҳатчилар киритилган.
Шунингдек, Оқ уйда умуман маош олмайдиган 16 нафар ходим ишлайди. Улар орасида Байденнинг иммиграция бўйича катта маслаҳатчиси Рамзи Кассем ва унинг иқтисодий сиёсат бўйича махсус маслаҳатчиси Жастин Левит ҳам бор.
Маошсиз ишлайдиганларни инобатга олмаганда, Оқ уйдаги энг кам иш ҳақи 48 минг долларни ташкил этиб, 12 нафар ходимга шунча миқдорда пул тўланади.
Жо Байденнинг ўзи Оқ уй ходими сифатида рўйхатга олинмаган. У йилига 400 минг доллар ишлаб топади, бу амалдаги президентлар учун одатий кўрсаткичдир. Умумий маошга 50 минг долларлик "харажат нафақаси" ҳам, Байденнинг 100 минг долларлик саёҳат харажатлари ҳам кирмайди.
Маълумот учун, 1995 йилдан бошлаб Оқ уй ҳар йили Конгрессга тақдим этадиган ҳисоботида ўз ходимларининг маошларини ошкор қилиши шарт қилиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:25
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026