Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Часив Ярга қилинган ҳужум оқибатлари, қурбонлик келтирган украин аскарлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 137-куни ўтди.
10 июл куни Донецк областидаги Часив Яр шаҳридаги беш қаватли уйга россияликларнинг ракета зарбалари келиб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар харобалар остида қолган бўлиши мумкин, саккиз киши қутқариб олинган. Қрим раҳбари Сергей Аксенов яриморол шимолида террорчилик хавфининг юқори даражаси режимини узайтирди. Украина россияликларнинг Херсондаги базасига зарба берди: россияликлар томонидан тайинланган област ИИВ раҳбариятига кўра, ҳужум натижасида шаҳар шифохонаси шикастланган. Ўтган ҳафтадан таътилга чиққан Россия Давлат думаси 15 июл куни айрим «ҳукумат ташаббуслари» муҳокамаси учун навбатдан ташқари йиғилиши мумкин.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Херсон
Сергей Бобилев / ТАСС
Донбасс шимоли
Украиналик ҳарбий хизматчи Украина шарқидаги фронт чизиғида маскировка қилинган танк олдида. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) ҳафта охирида Россия ҳарбийлари Луҳанск областидаги Лисичанск шаҳрини эгаллагач, урушда «оператив танаффус» бошлангани ҳақида айтишмоқда. Област раҳбари Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, россияликлар ҳужум амалиётини давом эттирмоқда, украин кучлари «бутун фронт чизиғи бўйлаб рус қуролл тузилмалари ҳаракатини тўхтатишга уринмоқда».
Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар Донецк областидаги Часив Яр шаҳрида 9 июл куни россияликлар ракета ҳужумига учраган беш қаватли уй вайроналарида ишламоқда. Кейинги куни расмийлар ушбу ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланганини маълум қилди. 11 июл куни шаҳар ҳукумати яна тўрт кишининг жасади харобалар остидан олиб чиқилганини маълум қилди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко харобалар остида яна 24 киши қолаётган бўлиши мумкинлигини айтган.
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
AP Photo/Nariman El-Mofty
AP Photo/Nariman El-Mofty
AP Photo/Nariman El-Mofty
AP Photo/Nariman El-Mofty
Станислав Красильников / ТАСС
Одесса
Православ роҳиблари ва Одессадаги диндорлар 25 метр чуқурликда жойлашган ер ости ибодатхонасида яқинлари соғлиги ва Украина ғалабаси учун дуо қилишмоқда. Одессадаги катакомбалар — туннеллар лабиринти ва шаҳар ости ва унинг атрофидаги ҳудуд остидаги табиий ғорлардир. Иккинчи жаҳон уруши даврида улардан бомбапанагоҳлар ва партизанлар учун дислокация мақсадида фойдаланилган. Лвив мэри Андрей Садовой 10 июл куни ЮНЕСКОни архитектура ёдгорликларини сақлаб қолиш учун Харкив ва Одессага Умумжаҳон мероси шаҳарлари мақомини беришни сўради. Россия қўшини Одесса областида жойлашган объектларга ҳужумларни давом эттирмоқда.
EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:21
НАТО бош котиби Рютте Украинани янада қўллаб-қувватлашга чақирди
11:03
Revolut мамлакат қонунлари сабаб украиналиклар ҳисобрақамларини ёпади
20:13 / 22.12.2025
Вэнс: Украина барибир Донбассни бой беришини тушуниб турибди
19:54 / 22.12.2025