Ўзбекистон | 08:00 / 11.07.2022
3996
2 дақиқада ўқилади

Нодавлат таълим муассасалари иш билан банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитади

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

2023 йил 1 январдан иш билан банд бўлмаган касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлаш бўйича нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида касбга ўқитиш янги тартиби жорий этилган.

Нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касаначилик фаолият турлари бўйича касбга ўқитиш асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни замонавий касбларга ўқитишда иш берувчилар талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда давлат буюртмасини бериш;
  • ўз касби бўйича малакага эга бўлган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга малакаларни баҳолаш марказлари орқали малака паспортларини бериш;
  • малака паспортларини олган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга меҳнат фаолиятини бошлаш учун ҳам субсидия бериш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузурида ташкил этилган Малакаларни баҳолаш марказларида ўқув курсларини тугатган фуқароларнинг билим даражасини аниқлайди ва шу асосда уларга малака паспортларини беради.

Бунда, туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Давлат буюртмаси асосида нодавлат таълим муассасаларида касбга ўқитилган фуқароларни малака даражасини баҳолаш учун марказларга юборади ҳамда малака имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳар бир банд бўлмаган шахс учун базавий ҳисоблаш миқдори 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид