Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги ишсизларни касбга ўқитиш тажрибаси барча ҳудудларда жорий этилади
Президентнинг “Замонавий касбий кўникмага эга малакали ишчи кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий этилган ишсизларни касбга ўқитиш тажрибасини босқичма-босқич туман ва шаҳарларда ташкил этиш бўйича таклифи маъқулланади.
Бунда:
а) 2022 йилда “Ишга марҳамат” мономарказларини ташкил этиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига берилаётган профессионал таълим муассасалари рўйхати;
- 2022-2023 йилларда “Косон” тажрибасини туман ва шаҳарларда ташкил этиш режа-графиги тасдиқланади;
- “Косон” тажрибаси асосида “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштиришга оид “Йўл харитаси” тасдиқланади;
- “Косон” тажрибаси жорий этиладиган туман ва шаҳарларда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилади;
- “Ишга марҳамат” мономарказлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида ташкил этилади, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мавжуд бўлмаган туман ва шаҳарларда эса бошқа таълим муассасаларида ижара асосида жойлаштирилади;
- ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономарказлари мос равишда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мономарказлари этиб белгиланади;
- “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мономарказлари томонидан амалга оширилади;
- Тошкент шаҳридаги Яшнобод “Ишга марҳамат” мономаркази Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги республика “Ишга марҳамат” мономаркази сифатида қайта ташкил этилади ва барча “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бош муассаса этиб белгиланади;
б) республика “Ишга марҳамат” мономарказида:
- мономарказлар тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади;
- директорга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси мақоми берилади;
- хорижий тажрибани мономарказлар фаолиятига татбиқ этиш бўйича хорижий мутахассислардан директор ўринбосари тайинланади, унинг иш ҳақи Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан тўлаб берилади, иш ҳақи миқдори Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан мустақил белгиланади;
в) “Ишга марҳамат” мономарказлари ва уларнинг филиалларида:
- иш фаолияти олти иш куни режимига ўтказилади, шунингдек, идора, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг буюртмасига асосан кечки пайт ва дам олиш кунлари ишлашига рухсат берилади;
- пулли ўқув курслар (хорижий тиллар, бухгалтерия, АКТ ва б.) ҳамда хизматлар (таржимонлик, дизайн, медиа хизматлар ва б.) кўрсатиш кенгайтирилади, тушган тушумлар ўқув жараёнида ярим тайёр, тайёр маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) ишлаб чиқариш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш учун сарфланади;
- ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ўқув фаолияти учун зарур бўлган, бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдори эллик бараваригача қийматдаги эҳтиёт қисмлар, хомашё, ўқув қуроллари ва бошқа материалларни харид қилиш тўғридан тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади, бунда товарлар (ишлар, хизматлар) харидига оид шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасида экспертизадан ўтказилмайди;
- техник ва технологик жиҳатдан мураккаб бўлган, юқори малака талаб этиладиган касблар бўйича ўқиш жараёнини 10 ойгача бўлган муддатда ўтказишга рухсат этилади;
- хорижга кетмоқчи бўлган фуқароларни чет тилига ўқитиш харажатлари бандлик мақомидан қатъи назар “labor migration” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтгандан сўнг Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026