Жаҳон | 20:41 / 14.07.2022
10933
1 дақиқада ўқилади
АҚШда сув тошқинларидан сўнг 40дан ортиқ одам бедарак йўқолди
Сешанба куни бошланган кучли ёмғирлар оқибатида Виржиния штатининг Бучанан округидаги аҳоли масканлари сув остида қолди.
АҚШнинг Виржиния штатида юз берган сув тошқинларидан сўнг қутқарувчилар ва полиция камида 44 кишини қидирмоқда, деб хабар берди CNN.
Қайд этилишича, улар билан алоқа узилган ва қаердалиги ҳозирча номаълум.
Сешанба куни бошланган кучли ёмғирлар оқибатида Бучанан округидаги аҳоли масканлари сув остида қолди.
Кўплаб уйлар вайрон бўлган, йўллар ва кўприкларга шикаст етган, алоқа симлари узилган. Штатда фавқулодда вазият эълон қилинган.
Полициянинг маълумот беришича, табиий офатнинг оғир оқибатларига қарамасдан, ҳеч ким қурбон бўлмаган.