Жаҳон | 20:39 / 14.07.2022
9606
1 дақиқада ўқилади

Латвия парламенти 2023 йилдан бошлаб Россиядан газ сотиб олишни тақиқлади

Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевичс май ойи охирида ҳукумат Россия газидан воз кечишни режалаштирганини айтганди.  

Фото: AFP/Scanpix

Латвия парламенти 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан табиий газ сотиб олишни тақиқлаш кўзда тутилган қонунни тасдиқлади.

Парламент шунингдек, тақиқни таъминлаш усуллари тўғрисида ЕИнинг бошқа мамлакатлари билан келишувлар мувофиқлаштирилишини маъқуллади. 

Мамлакат ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевичс май ойи охирида ҳукумат Россия газидан воз кечишни режалаштирганини айтганди.

Россия апрелда «нодўст» мамлакатлар, жумладан, Латвия газ учун тўловни рублда амалга ошириши кераклигини маълум қилганди. Латвия Россиянинг бу талабини бажармаслигини билдирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид