Жаҳон | 14:58 / 15.07.2022
27357
5 дақиқада ўқилади

Винница марказига ракета зарбаси ва Донецкка жавоб ҳужуми. Уруш суратлари

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:

  • 14 июл куни россиялик ҳарбийлар Винница шаҳри марказига бир неча ракета зарбаси йўллади. 23 киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари болалар, юздан ортиқ киши яраланган, шундан 71 киши шифохонага ётқизилган, 40 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.
  • Россия нашрлари Винница бўйлаб ракета зарбалари ҳақида деярли ҳеч нарса ёзишмади. Россия мудофаа вазирлиги Винницадаги Офицерлар уйига зарба берилгани, чунки бу жой Украина қуролли кучлари ҳарбийларини тайёрлаш марказига айлантирилганини маълум қилган. Аслида эса бу жойда концертлар ва маданий тадбирлар ўтказиб келинган.
  • Бу ҳужумга халқаро реакция кескин бўлди. Евроиттифоқ уни ваҳшийлик сифатида баҳолаб, барча айбдорлар жазога тортилишини маълум қилди. 
  • Украина президенти Володимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятидан Россияни террорчи-давлат сифатида тан олиб, Россиянинг Украинага қарши тажовузи бўйича алоҳида трибунал тузишни талаб қилди.
  • Human Rights Watch ҳуқуқ ташкилоти россиялик ҳарбийлар босиб олинган ҳудудлардаги украинларни қўлга олаётгани ва Россиядаги қамоқхоналарга жўнаётганига оид далилларни топди. 
  • Донецк ҳам ўққа тутилди: икки киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган.

Қуйида 14 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Северодонецк

Июн ойи охирида Россия назоратига ўтган Северодонецкнинг юқоридан кўриниши. Жанглар вақтида шаҳарнинг бир қисми вайрон бўлган.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкив области

Украина ҳарбийлари Американинг М777 гаубицасидан ўт очиш позициясига жойлашмоқда. Харкив областида позицион жанглар кечмоқда, томонларнинг бирортаси ҳужумга ўта олмаяпти. 14 июл куни РФ мудофаа вазирлиги М777 взвод​​​​​и йўқ қилинганини хабар қилди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси россияликлар позициясини ўққа тутишга тайёрланмоқда. У Американинг М777 гаубицасидан отиладиган снарядга портлатгич ўрнатмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Американинг М777 гаубицасидан россияликлар позициясига ўт очмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Миколайив

Костянтин і Влада Ліберови 

Миколайивдаги меҳмонхонага ҳужум оқибатлари. Бинога 14 июл тонгида ракета учиб келган. Маҳаллий расмийлар сўнгги йилларда меҳмонхона бизнес-марказ сифатида фойдаланилганини маълум қилган. РФ мудофаа вазирлиги бунгача бир неча бор меҳмонхона ва ётоқхоналарга қилинган ҳужумларни у ерларга ҳарбийлар жойлаштирилгани билан изоҳлаганди. 13 июл куни Украина қуролликучлари Бош штаби сўнгги уч ҳафтада россиялик ҳарбийлар Миколайив йўналишида жуда катта йўқотишларга учраганини хабар қилганди. 

Миколайивда вайрон бўлган бизнес-марказнинг ички кўриниши. Фото: Костянтин і Влада Ліберови 

Винница

Россиянинг 14 июл куни Винница марказига йўллаган зарбаси оқибатида 23 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши яраланди.
Ўт ўчирувчилар Винница марказидаги портлаш ҳудудида ишламоқда.
Фото: Украина ФВДХ

Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар Винница марказидаги портлаш ҳудудида ишламоқда.
Pavlo Petrov / Украина ФВДХ
Ҳужум вақтида ҳалок бўлган тўрт ёшли қизнинг коляскаси. Унинг онаси, 33 ёшли Ирина Дмитриеванинг оёғи узилиб кетган. У ўз инстаграмида Даун синдроми билан туғилган қизини тарбиялаш жараёнини намойиш этиб борган. Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Винницага учиб келган ракета парчаларини йиғиб чиқаётган украин ҳарбийси. Фото: AP Photo/Efrem Lukatsky
Винницадаги портлаш ҳудудида ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчи. Фото: Украина ФВДХ
Винницадаги ўт ўчирувчи
Винницадаги қутқарувчи
Винница маркази — ракета келиб тушган жойнинг юқоридан кўриниши. Фото: Украина ФВДХ
Винницадаги портлаш жойида қонга беланган замбил.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк

14 июл куни Донецк автостанциясига берилган зарбадан ҳалок бўлган кишининг жасади. Маҳаллий расмийлар тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланганини маълум қилган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
 Донецк автостанциясига берилган зарбадан ҳалок бўлган маршрутка ҳайдовчисининг жасади.
Kazbek Basayev / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид