Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline Uzbekistan ўз тарифингизни конструкциялашни таклиф қилади
Digital-оператор мижозлари ўзларининг тарифларини фақат керакли алоқа хизматлари билан тўлдиришлари мумкин. “Конструктор” тарифи – бу турли дақиқалар, SMS, интернет-трафик ва қўшимча хизматларнинг индивидуал тўпламига эга бўлган кўплаб вариантлардан иборат тариф режасидир. Абонент тўловининг якуний ҳажми ноёб конструкторнинг “тафсилотлари” сони ва таркибига боғлиқ бўлади.
Бу Beeline Uzbekistan иловаси фойдаланувчилари учун ноёб маҳсулотдир. Шахсий тарифни конструкциялаш жуда осон. Бунинг учун Beeline Uzbekistan мобил иловасига ўтишингиз, маълум дақиқалар, SMS ва гигабайт трафикли вариантни танлашингиз керак. Худди шу саҳифада пастда - ўзингизга керакли хизматларни фаоллаштиришингиз мумкин. Бу дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқлар - Facebook ва Instagram учун трафик, Beeline TV ва Beeline Music’дан мусиқа ва видеолар, шунингдек, YouTube видеохостингига киришдан иборат.
Мижоз ўзининг “Конструктор”ининг барча “тафсилотлари” қаршисидаги тугмаларни фаоллаштирганидан сўнг, дастур саҳифасида умумий миқдор кўрсатилади. Танланган вариантларга қараб, тўлов ойига 25 000 сўмдан 125 000 сўмгача бўлади. Агар сиз шартларга рози бўлсангиз, “Давом этиш” тугмасини босиш ва – “Тасдиқлаш” қолади.
Ёқимли бонус: агар асосий алоқа хизматлари суммаси 55 000 сўм ва ундан ортиқ бўлса, мижозга Beeline телеканаллари ва Beeline Music хитлари совға сифатида тақдим этилади. Шунингдек, маълум бир миқдордаги “тафсилотлар” тўплами учун мижозларда чегирмалар мавжуд. Хусусан, тариф 35 000 сўмдан 55 000 сўмгача бўлса, чегирма 5 фоизни ташкил этади. Бундай чегирманинг максимал ҳажми 20 фоиз ёки 25 000 сўмни ташкил қилади.
“Биз узоқ вақтдан бери шахсийлаштирилган хизматларга эътибор қаратиб келмоқдамиз. Лекин “Конструктор” - бу ҳақиқий янгилик. Бу мижозга ҳақиқатан ҳам керак бўлган нарсага қараб тарифни созлаш имконини беради. Шундай экан, “Конструктор”нинг ишга туширилиши Ўзбекистоннинг бутун телеком бозори учун ёрқин воқеа бўлишига ва кўплаб мижозларимиз учун узоқ кутилган воқеа бўлишига ишонаман. Энди тарифи қандай бўлишини мижознинг ўзи ҳал қилади!” – дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Агар сиз аввал Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олган бўлсангиз, “Конструктор” функциясидан фойдаланиш учун уни энг сўнгги версиясига янгилашингиз керак.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.
VEON 9 мамлакатда 213 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Реклама
Мавзуга оид
15:00 / 27.01.2026
VEON Beeline Uzbekistan’нинг янги Тармоқ мониторинги ва бошқарув марказини тақдим этди ва BuildX’ни ишга туширди
11:00 / 16.09.2025
Beeline Uzbekistan Ookla томонидан мобил қурилмадан видео томоша қилиш бўйича энг яхши оператор деб тан олинди
11:00 / 10.09.2025
Beeline Uzbekistan Opensignal томонидан мамлакатнинг энг тезкор мобил интернети ва энг барқарор тармоғи деб топилди
15:00 / 12.08.2025