Ўзбекистон | 11:52 / 19.07.2022
3882
3 дақиқада ўқилади

Июл ойи бошида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қандай ўзгаргани маълум қилинди

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Жорий йилнинг 1–17 июль кунлари давомида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотлари улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот эълон қилинди.

Ушбу давр мобайнида бозорда булғор қалампири (қизил) мандарин ва олма 2 500 сўмга, картошка (янги ҳосил, импорт) ҳамда карам 250 сўмга, помидор (қизил) 500 сўмга арзонлаган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, киви 8 500 сўмга, лимон 7 500 сўмга, бақлажон 4 100 сўмга, саримсоқ пиёз 3 500 сўмга, мош 3 000 сўмга, турп 2 750 сўмга, ловия ва гуруч (аланга) 1 500 сўмга, гуруч (лазер) 1 000 сўмга, бодринг ва булғор қалампири (яшил) 500 сўмга ҳамда лавлаги 250 сўмга ошган.

1–17 июль кунлари умумий қиймати 51 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 млн доллар кўп), жами 78,5 минг тонна (2 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Мазкур даврда 11,2 минг тонна олхўри, 9 минг тонна тарвуз, 8,5 минг тонна қовун, 6,2 минг тонна пиёз, 4,8 минг тонна узум, 3,1 минг тонна сабзи, 2,6 минг тонна олма, 1,7 минг тонна шафтоли, 1,3 минг тонна помидор ташқи бозорларга етказиб берилган.

Ушбу давр мобайнида 3,2 млн доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 млн доллар кўп) қийматдаги жами 5,2 минг тонна (43,8 тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан 1,9 минг тонна банан, 1,5 минг тонна картошка, 163 тонна олма, 156 тонна апельсин, 42,7 тонна мандарин импорт қилинган.

Қўйлиқ бозорига 1–17 июль кунлари ҳудудлардан жами 16,1 минг тонна, хусусан, 5,5 минг тонна картошка, 6,9 минг тонна пиёз, 604 тонна карам ва 3,1 минг тонна сабзи келтирилган. 

Ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

Сурхондарёдан 3 076 тонна, Тошкент вилоятидан 1 327 тонна, Намангандан 1 043 тонна картошка;

Тошкент вилоятидан 5 247 тонна ва Сурхондарёдан 1 044 тонна пиёз, Жиззахдан 516 тонна, Намангандан 126 тонна;

Тошкент вилоятидан 604 тонна карам;

Тошкент вилоятидан 874 тонна, Андижондан 451 тонна, Сурхондарёдан 436 тонна, Қашқадарёдан 407 тонна, Сирдарёдан 338 тонна Фарғонадан 300 тонна, Жиззахдан 245 тонна, сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Покистондан 55 тонна картошка келтирилган.

«Чорсу» деҳқон бозорига 1–17 июль кунлари жами 150,1 тонна, шу жумладан 127 тонна мол гўшти ва 23,1 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Мавзуга оид