Жаҳон | 19:47 / 19.07.2022
10994
1 дақиқада ўқилади

Европада аномал ҳарорат яна қанча вақт сақланиб туриши айтилди

Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас жазирама об-ҳаво фонида ўлимлар сони кўпайиши мумкинлигини айтди. 

Фото: AP

Европанинг қатор мамлакатларида аномал юқори ҳарорат келаси ҳафта ўрталарига қадар сақланиб туради, деди Жаҳон метеорология ташкилоти вакили Роберт Стефански.

"Бугун бутун Франция, Буюк Британия, ҳатто Швейцарияда ҳарорат энг юқори чўққисига чиқишини кутмоқдамиз… Ҳамма бу қачон тугашини сўраяпти. Барча об-ҳаво моделларини ҳисобга олган ҳолда, афсуски, бу келаси ҳафта ўрталарига қадар давом этади", - деди Стефански.

Ўз навбатида, ташкилот бош котиби Петтери Таалас жазирама об-ҳаво фонида ўлимлар сони кўпайиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Буюк Британия метеорология хизмати янги ҳарорат рекордини қайд этганди. Маълумотларга кўра, Суррей графлигидаги Чарлвуд шаҳарчасида ҳаво ҳарорати 39,1 даражага етган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид