Ўзбекистон | 07:38 / 21.07.2022
4612
1 дақиқада ўқилади
Айрим касалликлари мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди
Ўзбекистонда айрим касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:
- нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
- эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
- кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
- таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;
- психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
- мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
- сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
Мавзуга оид
16:29 / 16.09.2024
Шишган, қизарган, йиринглаган кўзлар – конъюнктивитни қандай даволаш мумкин?
07:55 / 09.07.2024
Андижонда қорамолларда янги касаллик тури аниқлангани рад этилди
13:11 / 03.06.2024
Тошкентда аёл қўшнисига куч ишлатиб, сочидан судраган шахс руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилди
12:11 / 29.05.2024