Ўзбекистон | 10:56 / 21.07.2022
4633
3 дақиқада ўқилади
Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг асосий вазифалари белгиланди
Президентнинг “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон президенти ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари:
- ҳар йили ҳудудларда маҳаллий шароитларда яхши ҳосил бераётган навларни таҳлил қилиб, улар супер элита ва элита уруғларини кўпайтириш бўйича илмий ташкилот ва уруғчилик корхонасини белгилаш;
- тупроқ унумдорлиги, унинг кимёвий ва биологик хусусиятлари илмий таҳлили асосида ҳудудларда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий ва органик ўғитлар бўйича тавсиялар бериш;
- ғўза касалликлари ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарадор препаратларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
- хусусий секторни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий ҳамда хусусий уруғчилик кластерларини ташкил этиш ва бу орқали рақобат муҳитини яратиш;
- пахтачилик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиби жорий қилинди:
- туман ишчи гуруҳлари пахта экилган майдонларда жойига чиққан ҳолда таҳлиллар асосида уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, биостимуляторларни қўллаш, ўғитлаш, ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш ҳамда самарали суғориш бўйича ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос таклифларни Пахтачилик кенгаши бошқарув гуруҳига тақдим қилади;
- Пахтачилик кенгаши бошқарув гуруҳи тақдим этилган таклифларни таҳлил қилиб умумлаштирган ҳолда Пахтачилик кенгашига тақдим қилади.
Пахтачилик кенгаши:
- ҳудудда экилган пахта навлари ҳудуд тупроқ-иқлим шароитларига мос мақбулини танлаш, агротехник тадбирлар тўғри амалга оширилишини таъминлаш;
- пахта экилган майдонлардаги тупроқ унумдорлигини ошириш ва самарали ер тайёрлашни ташкил қилиш;
- пахта экилган майдонларда органик ва минерал ўғитлар қўлланилишини яхшилаш;
- пахта экилган майдонларда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш;
- пахта экилган майдонларда замонавий биостимуляторларни қўллаш;
- пахта етиштириш жараёнида самарали суғориш тизимини ва тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича қарорлар қабул қилади;
- Пахтачилик кенгаши унга юклатилган вазифаларга асосан ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мажбурий ҳисобланади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди: президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши регламенти; Пахтачилик кенгаши бошқарув гуруҳи таркиби.
Мавзуга оид
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
12:38 / 27.09.2024