Жаҳон | 14:05 / 25.07.2022
24658
4 дақиқада ўқилади

Ҳужумга учраган мактабни тозалаётган ўқитувчи ва ҳувиллаган бозордаги сотувчи. Уруш суратлари

24 июл куни РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия «украин халқига халққа ва тарихга қарши режимдан қутулишда ёрдам бераётгани» ҳақида гапирди. Украинада урушнинг беш ойи мобайнида Россия билан ҳамкорлик қилишга оид мингдан ортиқ иш очилган. ТАСС хабар қилишича, уруш бошидан буён Россияга Украинадан 2,8 миллион киши ўтган. Володимир Зеленский улар мажбурлаб олиб кетилганини айтди. Июл ойи давомида Украина томонида туриб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган АҚШнинг икки фуқароси, шунингдек Канада, Швеция ва Польша фуқаролари Донбассда ҳалок бўлган. 

Қуйида 24 июл - Украинада урушнинг 151-кунида олинган суратлар.

Черниҳив области 

Rave Cleanup аъзолари Черниҳив области Ягодное қишлоғидаги Маданият уйида — диджейлар мусиқалари садолари остида атроф тозаланмоқда. Шанбалик Repair Together томонидан ташкиллаштирилган: улар ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтган қишлоқлар бўйлаб кезиб, маҳаллий аҳолига харобаларни тозалашда ёрдамлашмоқда. Фото: Alexey Furman / Getty Images
Repair Together ташкилоти кўнгиллилари Rave Cleanup тадбири доирасида Ягодноедаги Маданият уйини тозалашмоқда
Alexey Furman / Getty Images
Ягодноеда Маданият уйидаги ҳашарда қатнашаётган кўнгилли
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Ягодноедаги Маданият уйини тозалашмоқда ва рақс тушишмоқда
Alexey Furman / Getty Images
Ягодное Киевдан 140 километр шимолда, Черниҳив яқинида ва Беларус чегараси томонда жойлашган. Қишлоқ қарийб бир ой мобайнида Россия армияси ишғолида бўлган ва украин қўшини 2 апрел куни ҳудудни озод этган. Апрел ойи бошида россиялик ҳарбий хизматчилар 25 кун давомида қарийб 130 кишини мактаб ертўласида тутиб туришгани маълум бўлганди.
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Одесса

 

Фронт чизиғидан тахминан 100 километр масофада жойлашган Днепрга жўнаб кетаётган украин аскари севгилиси билан хайрлашмоқда. Днепропетровск области ҳудуди деярли ҳар куни ўққа тутилмоқда; шаҳарнинг ўзига сўнгги бор 15 июл куни зарба берилганди. Ўшанда уч киши ҳалок бўлган.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя области 

Россия қўшини зирҳли колоннаси Запорижжя областининг Россия назоратидаги қисмидан ўтмоқда. РФ армияси март ойи бошидаёқ ушбу област ҳудудидаги қатор аҳоли пунктларини эгаллаб олганди. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Северодонецкликлар отишма қурбони бўлганлар дафн этилган янги қабристондан ўз яқинларини қидиришмоқда. Северодонецк июл ойи бошида россияпараст кучлар назоратига ўтганди. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
Ҳовуздан сув ташиётган северодонецклик кекса ёшли аёл. Шаҳар инфратузилмаси бутунлай вайрон бўлган, шаҳар гуманитар инқироз ёқасида турибди.
Станислав Красильников / ТАСС
Соледарда бўшаб қолган бозорда ўтирган сотувчи. Июл ойи ўрталарида «ЛХР» ҳарбийлари Лисичанскдан 46 километр масофада жойлашган Соледар шаҳри атрофига киргани хабар қилинганди. Фото: Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутда ўзи ишлаган мактаб эшигига кичик украин байроғини илаётган ўқитувчи. Россия қўшини шаҳарга юриш қилишда давом этмоқда, сўнгги зарбалар 24 июл тонгида йўлланган. Жабрланувчилар йўқ. Фото: Igor Tkachev / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутда авиазарбага учраган мактабда харобаларни тозалаётган ўқитувчи
Diego Herrera Carcedo /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутда вайрон бўлган мактабдаги синфхона
Diego Herrera Carcedo /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутда гуманитар ёрдам учун келган кекса ёшли аёл
Diego Herrera Carcedo /​ Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Парамедиклар ярадорни Бахмутдаги тез ёрдам бўлимига элтмоқда
Igor Tkachev / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид